
Уфология бўйича эксперт Скотт Уоринг яқиндагина ўзи гувоҳ бўлган ажабтовур манзара ҳақида интернетдан фойдаланувчиларга ҳикоя қилиб берди. Унинг айтишича, шу йил 5 февралида Ойнинг Ердан кўринмайдиган тарафидаги Карман ҳамда Дэвиссон кратерлари оралиғида улкан бир жисмни кўрган. Бу «Трансформерлар» фильмидаги жисмлардан бирига жуда ўхшаб кетади. Қисқароқ ва тушунарлироқ қилиб айтганда, ушбу жисм аслида ўзга сайёраликлар фазо кемаси эканига сира шубҳа йўқ.
— Бу кема учбурчак шаклида эди, — деб ёзади Уоринг. — Лекин ҳар ер-ҳар ерида бўртиб чиққан нарсалар ҳам йўқ эмас. Объект соф металлдан ясалган. Жуда ёрқин ранг берилган. Хулосам шундан иборат бўлдики, бу аниқ ўзга сайёраликлар кемаси ва икки кратер ўртасига атайин қўндирилган. Ҳозир ҳам ишга яроқли ҳолатда сақланиб қолган. Унинг яқин орада Ойга қўнганига ҳам шубҳам қолмади. Негаки, кема ҳали Ой чанги билан қопланиб улгурмаган. Агар анча йиллар олдин қўндирилганда, устки қисмини тўлиқ чанг қоплаган бўларди.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар