Трампнинг Флоридада ўтказган таътилининг дастлабки ойлари 14 млн долларга тушди

  • 06 февраль 2019, 23:23
  • 1 299
  • Дунё
  • Трампнинг Флоридада ўтказган таътилининг дастлабки ойлари 14 млн долларга тушди
    6 февраль куни АҚШ ҳисоб палатаси мамлакат администрацияси харажатлари ҳақидаги маълумотни тақдим этди, деб хабар берди «Дарё» ТАССга таяниб.

    Унга кўра, Дональд Трампнинг Флорида штатидаги ўзининг Mar-a-Lago поместясига уюштирган тўртта сафарининг дастлабки уч ойи америкалик солиқчиларга 14 миллион долларга тушган.

    Ушбу сумманинг 10,6 миллион доллари президент хавфсизлигини таъминлаш учун ишлатилган. Яна 3 миллион доллар эса сафарда президентга ҳамроҳлик қилган администрация ходимининг турар жой ва бошқа харажатларига сарфланган.

    Оқ уй ҳозирча бундай сарф харажатларга ҳеч қандай изоҳ бермаган. Бироқ, аввалроқ администрация вакиллари Трамп дам олиш вақтида ҳам ишлашини кўп марта таъкидлаган.

    «Президент қаерда бўлишидан қатъий назар президентлигича қолади. Унинг хавфсизлигини назорат қилишга кетадиган харажатлар унинг ташвиши эмас», — деб бу ҳолатга изоҳ берган Оқ Уй матбуот котиби Сара Сандерс.

    Бундан ташқари, Трампнинг сиёсий мухолифлари, унинг президент бўлганидан кейин кўп вақтини ўзига тегишли поместелар ва гольф клубларида ўтказишини танқид қилган. Трамп ўзининг сайловолди кампаниясида «бажариладиган ишлар кўплиги» сабабли Оқ Уйни камдан-кам тарк этишга ваъда берганди.

    » » Трампнинг Флоридада ўтказган таътилининг дастлабки ойлари 14 млн долларга тушди