20:15 / 07.02.2019
4 490

Венесуэлада Америкага қарши ҳарбий машғулот вақтида ҳарбий вертолёт қулаб тушди

Венесуэлада Америкага қарши ҳарбий машғулот вақтида ҳарбий вертолёт қулаб тушди
Венесуэлада ҳарбий машғулотлар вақтида Россияда йиғилган Ми-35 (Ми-24В вертолётининг экспорт учун варианти) русумли кўп мақсадли ҳарбий вертолёт қулаб тушган. Бу ҳақда Venezuela al Dia хабар бермоқда.

Вертолёт ҳалокати 4 февраль куни, Кохедес штати ҳудудидаги Эл Пао туманида рўй берган, ҳодиса оқибатида 5 нафар киши жароҳатланган. Улар турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Вертолёт бортида неча киши бўлгани маълум эмас, шунингдек, вертолёт қулашига нима сабаб бўлгани келтирилмаган.

Манбада айтилишича, вертолёт Венесуэлада ҳафта бошида мамлакатни хорижликлар босқинидан муҳофаза қилишга тайёргарлик доирасида бошланган ҳарбий машғулотлар вақтида қулаган. Аммо Венесуэла Мудофаа вазирлиги бу маълумотни тасдиқламаган.

Венесуэла армиясидаги манба маълумотига кўра, аварияга техник носозлик сабаб бўлган. Айни вақтда ижтимоий тармоқда вертолёт саботаж сифатида атайин қулатилгани ҳақида маълумот ҳам пайдо бўлган.

Ми-35М жанговар-транспорт вертолёти зирҳли техникаларни йўқ қилиш ва қуруқликдаги қўшинларни ҳаводан қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. У юқори аниқликдаги замонавий қуроллар билан жиҳозланган ҳамда куннинг исталган вақтида ва исталган ҳудудда ҳамда исталган об-ҳаво шароитида жанг олиб бориш имкониятига эга ҳисобланади. Бундан ташқари, бу вертолёт юк ва ҳарбийларни ташиши мумкин.

Венесуэладаги қўшҳокимлик
23 январь куни Венесуэладаги мухолифатчилар етакчиси Хуан Гуайдо ўзини вақтинчалик президент сифатида эълон қилганди. Уни дарҳол АҚШ, Канада, Лотин Америкасининг аксар давлатлари ҳамда Европа Иттифоқи вакиллари янги президент сифатида тан олишди.

АҚШ президенти Дональд Трамп эса Венесуэла билан муносабатларда ҳарбий сценарий ҳам бўлиши мумкинлигини истисно этмади.

Бу вақтда Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадуро мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар ишга солишини маълум қилди ҳамда кенг кўламли ҳарбий ўқув машғулотларига старт берди.

Январь ойида ОАВда Венесуэла мухолифати Россия билан тузилган қуроллар етказиб бериш бўйича шартномалар қайта кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди. Венесуэланинг Америка давлатлари ташкилотидаги махсус вакили Густаво Тарре Брисеньонинг маълум қилишича, россияликлар Каракасга шартномада кўрсатилган талаблар бўйича ишламаяпти.

Брисеньо Россия сифатсиз қуроллар ва бузуқ вертолётлар сотаётганини, етказилган вертолётларнинг учдан икки қисми «Венесуэлага келтирилгач учмаётгани»ни қайд этиб ўтган. Россия томони бу баёнотни асоссиз деб баҳолаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Венесуэлада Америкага қарши ҳарбий машғулот вақтида ҳарбий вертолёт қулаб тушди