13:21 / 08.02.2019
7 265

«Нур гумбази»: АҚШ ҲҲК фахрийси СССРнинг махфий қуроли ҳақида

«Нур гумбази»: АҚШ ҲҲК фахрийси СССРнинг махфий қуроли ҳақида
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари (ҲҲК) фахрийси Роберт Хопкинснинг маълум қилишича, 1988 йилда у ўз шериги билан «Пионер» РСД-10 ўрта масофадаги ракетани учириш вақтида «нур гумбазини» кўрган. Бу ҳақда у The Drive’га интервьюда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, улар RC-135S Cobra Ball жосуслик самолётидаги парвоз пайтида «ёруғлик гумбази»ни кўришган. Хопкинснинг айтишича, ўз шериги билан «ярим шаффоф сут-оқ рангли девор»ни кўришган, у жуда тезлик билан ҳаракатланган ва ердан улар кўриши мумкин бўлган даражагача барча бўшлиқни қамраб олган.

«Нур девори бизнинг парвозимиз траекториясини кесиб ўтди, шундан кейин шарққа қараб ҳаракатланишни давом эттириб, ўз ортидан бўш ва қоронғи тунги осмонни қолдирди», - дейди Хопкинс.

ҲҲК фахрийсининг таъкидлашича, ушбу ҳодиса Америка разведкасида катта қизиқиш уйғотган, у буни СССРнинг янги махфий қуролига алоқадор, деб ҳисоблаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Нур гумбази»: АҚШ ҲҲК фахрийси СССРнинг махфий қуроли ҳақида