Таиланд полицияси покистонлик эркакнинг 21 минг бат (670 доллар) пули, смартфон ва банк картасини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик икки нафар аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда The Nation'га таяниб Kun.uz нашри хабар тарқатди.
Нашр маълумотларига кўра, покистонлик 35 ёшли Аҳмад полицияга ариза берган ва икки аёл ўзини тунаб кетганини хабар қилган. Унинг таъкидлашича, маҳаллий пабда икки аёлни учратган ва уларни меҳмонхонадаги ўз хонасига таклиф қилган. У уйғонганида пуллари, смартфони ва банк картаси аёллар билан бирга ғойиб бўлган.
Матбуот анжумани давомида Паттайя полицияси бошлиғининг маълум қилишича, 5 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 29 ёшли Наргиза Аҳмедова ҳамда 43 ёшли Насиба Сиддиқовани қўлга олишган.
Фото: The Nation
Полициядан хабар беришларича, аёллар томонидан ижарага олинган квартирада ўтказилган тинтув вақтида полициячилар Samsung Galaxy S9 смартфони ва банк картасини топишган. Бу нарсалар покистонликка тегишлидир.
Бундан ташқари, Насиба Сиддиқова муддати ўтган визага эга бўлган. Аёлларга ўғирлик бўйича айблов қўйилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида сув тошқинлари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди