18:20 / 08.02.2019
6 212

Путин Януковични қўриқлашни буюргани маълум қилинди

Путин Януковични қўриқлашни буюргани маълум қилинди
Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович Россия давлат қўриқлаш хизматидан фойдаланади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Кремль вакилининг сўзларига кўра, Украинанинг собиқ президентига қўриқчилар Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғига биноан ажратилган. Песков мазкур буйруқ Янукович Россия ҳудудига Украина президенти мақомига эга пайтидаёқ чиқарилган.

Аввалроқ Янукович кейинги вақтда унга нисбатан суиқасд тайёрланаётгани ҳақида маълумот олганлигини билдирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Януковични қўриқлашни буюргани маълум қилинди