22:53 / 08.02.2019
3 944

Украина президенти лавозимига 44 номзод кураш олиб боради

Украина президенти лавозимига 44 номзод кураш олиб боради
Украина марказий сайлов комиссияси президент сайловларига номзодларни рўйхатга олиш жараёнини якунлади.
Умумий ҳисобда рўйхатдан ўтиш учун ариза топширган 91 кишидан 44 нафари рўйхатга олинган.

Жорий йилда президент курсиси учун рекорд сондаги номзодлар кураш олиб боради. Аввалги рекорд 2004 йилда қайд қилинган, ўшанда сайловларда 24 киши иштирок этган. 2014 йилдаги сайловларда эса 21 номзод қатнашган.

Президент лавозимига номзодлар орасида амалдаги президент Пётр Порошенко, собиқ бош вазир Юлия Тимошенко, шоумен Владимир Зеленский бор. Айнан улар номзодлар орасида оммавийлик рейтингида етакчилик қилмоқдалар.

Сайловлар 31 март куни бўлиб ўтади. Агар номзодлардан бирортаси 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаса, 21 апрелда 2-тур бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина президенти лавозимига 44 номзод кураш олиб боради