09:50 / 09.02.2019
4 142

Қозоғистон қўшни давлатларга бензин экспорт қилишни бошлайди

Қозоғистон қўшни давлатларга бензин экспорт қилишни бошлайди
Қозоғистон биринчи ярим йилликда нефт маҳсулотларини экспортини бошлаши учун қонунчилик базасини тайёрлаш ишларини ўз якунига етказиши зарур. Бу ҳақда энергетика вазири Қанат Бозумбаев маълум қилди.

“Шу йил ярим йилликда нефт маҳсулотларни экспорт қилишни бошлаш режалаштирилмоқда, асосан Марказий Осиё давлатларига экспорт қилинади. Қонунчилик база якунланиш арафасида. Вазир ўринбосари Болат Акчулаков тегишли битимларни ратификация қилиш ва қонунчиликка ўзгартириш киритиш масаласини назоратга олиши зарур”, - деди энергика вазири.

Вазир сўзларига кўра, 2018 йилда нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш лойиҳалари тўлиқ якунига етказилди.

“Нефтни қайта ишлаш ҳажми 2017 йилга нисбатан 8,6 фоизга ортди ва 16,4 миллион тоннани ташкил қилди. 2019 йилда 17,2 миллион тонна қайта ишлаш режалаштирилган. Бу 5 фоизга кўп”, - деди Бозумбаев.

Амалдор сўзларига қараганда, 2019 йилда 12,2 миллион тонна нефт маҳсулотлар – авиакеросин, дизель ёқилғи, бензин ва мазут ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

“2018 йил бошидан Аи-92 маркали бензин чакана савдо нархи 4 фоизга, яъни 160 дан 153,4 тангага камайди. Шу йил февралда Олма-ота шаҳрида 139 тангани ташкил қилди”, - деб қўшимча қилди вазир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон қўшни давлатларга бензин экспорт қилишни бошлайди