00:02 / 10.02.2019
4 912

Туркманистон парламенти раҳбари: меҳрибоним, қаҳрамоним, аркадағим (видео)

Туркманистон парламенти раҳбари: меҳрибоним, қаҳрамоним, аркадағим (видео)
7 февраль куни Гурбангули Бердимуҳамедов Мажлис (парламент) депутатлари билан учрашув ўтказди ва улар олдига қонунчилик соҳасида бир қатор вазифаларни қўйди, дея хабар беради «Хроника Туркменистана»га таяниб Kun.uz нашри.

Давлат раҳбари ўз чиқишини якунлаб, депутатларга ўзларини қизиқтирган саволларини беришга имкон тақдим этди. Фақатгина парламент раиси Гулшат Мамедова гапирмоқчи эканини билдирган.

Мурожаатни ўқиш қулай бўлиши учун «ҳурматли Аркадағ», «азиз Аркадағ», «қаҳрамон Аркадағ» ва ҳар бир жумладан кейин такрорланган бошқа гаплар ажратиб олинди:

«Ҳурматли, Аркадағ!

Сиз ўзингизнинг қимматли вақтингизни депутатлар билан учрашиш учун ажратдингиз, бизга маслаҳат бердингиз ва қонунчиликдаги вазифаларни белгилаб олдингиз. Бу биз учун буюк йўл! Бунинг учун чин қалбимдан раҳмат айтаман!

Сизнинг астойдил раҳбарлигингиз туфайли бизнинг мустақил мамлакатимиз янги юксакликка эришди. Бу сизнинг ғамхўрлигингиз ва меҳнатсеварлигингиз туфайли содир бўлди. Халқ сизнинг қудратли раҳбарлигингиз остида ҳақиқий фаровонликка эришди. Сиз Ватанга муҳаббат ва халққа хизмат қилишнинг юксак намунасини намойиш қилдингиз. Юқори мақсадларга эришиш истаги янги мақсадларни яратади. Шу боис, 1 февраль куни ўтказилган кенгайтирилган мажлисда сиз мамлакатни янада ривожлантириш йўналишларини аниқлаб бердингиз ва тарихий қарорлар қабул қилдингиз. Нурли йўлдан олдинга интилаётганимизни таъкидладингиз. Сиз 2019 йилни буюк ютуқлар ва муваффақиятлар йили деб белгиладингиз, бу ҳақиқатан ҳам шундай. Сизнинг сўзларингиз миллионлаб юракларни бирлаштиради ва юксак мақсадларга элтади. Бу мақсад - мамлакатни кучли, фаровон, юқори ривожланган, рақобатдош давлатга айлантириш. Қонунга асосланган давлат - энг қудратли давлат!

Бугунги чуқур маънога эга чиқишингиз ҳар бир инсон, ҳар бир оила, халқ ҳақида қайғуришингизни яна бир бор тасдиқлади.

Депутатлар олдига қўйган масъулиятли вазифаларингиз ва тарихий аҳамиятга эга бўлган қимматли маслаҳатингизга асосланиб, биз барча кучларни бирлаштирамиз ва сизнинг раҳбарлигингизда қонунларни такомиллаштириш бўйича ишимизни давом эттирамиз. Вазирлар маҳкамаси, халқ хўжалигининг барча тармоқлари, маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда, биз давлатимиз, халқимиз, ҳурматли президент, Сиз учун куч-ғайратни аямаймиз! Сиз бизга ишонганингизни айтдингиз! Ишончингиз бизни кечаю-кундуз ишлашга мажбур қилади! Ва биз ишлаймиз!

Бизнинг қаҳрамонимиз Аркадағ, сизга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик, йўлингизда ишончли одимлаш, барча буюк ишларингизда мақсадларга эришишингизни тилашга рухсат беринг!».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон парламенти раҳбари: меҳрибоним, қаҳрамоним, аркадағим (видео)