
Шу йилнинг 7 февралида Ҳиндистоннинг Бихар штатига қарашли Самастипур округидаги қишлоқлардан бирида бир кўзли эчки боласи дунёга келди.
Эчкининг эгаси, фермер Муҳаммад Озоднинг гапига кўра, ҳозирги кунда бутун қишлоқ аҳли қайта-қайта келиб бир кўзли эчкини томоша қилмоқда. Кимдир эчкига қараб ўзича дуолар ўқимоқда, унга сиғинмоқда, ёшлар эса сельфи қилишга тушиб кетган.
Мутахассислар бу ҳолат қадимий юнонлар афсонасидаги қаҳрамонлардан бирига берилган ном эканини айтишди. Қадимий афсоналарда ўша қаҳрамонни «циклоп» деб аташган экан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар