23:53 / 10.02.2019
3 708

Финча тажриба натижаси: 2 йил давомида ишсизларга 560 евродан тарқатилди...

Финча тажриба натижаси: 2 йил давомида ишсизларга 560 евродан тарқатилди...
Финляндия ижтимоий суғурталаш агентлиги (Kela) кейинги йиллардаги энг ғаройиб иқтисодий тажрибалардан бирининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Икки йил давомида фин ҳукумати 2 минг кишидан иборат ишсизлар гуруҳининг ҳар бир вакилига ойига 560 евродан тўлаб келди. Бундай тажрибадан мақсад – кафолатланган маблағ ишга жойлашишда қанчалик ёрдам беришини аниқлашдан иборат эди. «Медуза» тажриба қандай амалга ошгани ва биринчи йил натижалари қандай бўлганини келтиради.

Бу қандай тажриба?
Финляндияда (нафақат Финляндияда) бир неча йилдан буён шартсиз таянч даромади тизими жорий этишни муҳокама қилишмоқда. Одатда давлатлар ўз фуқароларига турли субсидиялар тўлайди (масалан, ишсизлик нафақаси) – лекин бу жараёнда қўшимча бюджет харажатларини талаб этувчи кўплаб бюрократик ҳолатлар мавжуд бўлиб, бу одамларнинг вақтини ва асабларини ҳам ўғирлайди. Гипотезага кўра, агар одамларга ҳар ойда даромад ва ҳаёт даражасидан қатъи назар муайян миқдорда ҳақ тўланадиган бўлса, бу ижтимоий таъминот тизимини сезиларли даражада соддалаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, агар киши маълум миқдордаги сумма кафолатланганини билса, у дуч келган ҳар қандай иш билан бўлса ҳам шуғулланишга мажбур бўлмайди. У хотиржамлик билан ўзига мос ишни излаши ёки ўзининг кичик бизнесини очиши мумкин бўлади.

Тажриба қандай амалга ошди? Пуллар барчага тарқатилдими?
Тажриба учун Kela ишсизлик нафақасини олувчи 2 минг кишини танлаб олди. Икки йил мобайнида (2017 йилнинг январидан 2018 йилнинг 31 декабригача) уларга ҳар ойда 560 евродан тўлаб борилди — улар иш ва бошқа даромад манбаи топишганда ҳам бу пуллардан маҳрум қилинмади. Бундан ташқари, тадқиқотчилар ишсизлар базасидан танлаб олинган бошқа гуруҳга (назорат гуруҳи) одатдаги нафақа пулларини тўлашди (ишсизлик бўйича нафақада финляндиялик фуқаролар барча тўловлар маҳрум бўлишади – бу эса ишсизлар бундай ҳуқуқдан маҳрум бўлмаслик учун вақтинчалик ишга жойлашиш борасидаги таклифларни қабул қилмаслигига олиб келади.

Кафолатланган даромадга эга кишилар осон иш топишдими?
Бундай бўлмади. Биринчи йилдан кейин тажрибалар шуни кўрсатдики, унинг иштирокчилари назорат гуруҳидагиларга қараганда атиги ярим кун кўпроқ банд бўлишди ва улардан камроқ даромад кўришди. Тажриба гуруҳидагиларнинг ўртача даромади 4230 евро бўлди, назорат гуруҳидагилар эса 21 евро кўпроқ ишлашди. Аммо тажриба гуруҳидагилар кўп ташвиш чекишмаган: улар янги иш топишларига ишонишган ва тушкунликка тушмасдан, назорат гуруҳи аъзоларига қараганда ўзларини соғломроқ ҳис этишган.

«Менда ҳалиям иш йўқ. Мен шартсиз кафолатланган маблағ ҳаётимни кескин ўзгартирди, дея олмайман. Психологик жиҳатдан ҳа, лекин молиявий жиҳатдан эмас», деган тажриба иштирокчиларидан бири, газетанинг собиқ муҳаррири, Туомас исмли шахс.

Шартсиз кафолатланган маблағ — ёмон ғоями?
Ҳозирча хулоса қилишга шошилмаслик керак. Биринчидан, тажрибанинг иккинчи йили натижалари 2020 йил бошида берилади. Иккинчидан, айрим гипотезалар ўзини оқади - масалан одамлар ўзининг молиявий ҳолати ҳақида камроқ қайғуриб, тушкунликка тушишмади. Учинчидан, тажриба шартлари ташаббускорлар истаганидек эмас, улар тажрибани узоқроқ вақт давомида ўтказишни исташганди ва унда тасодифан танланган кишилар эмас, исталган киши иштирок этишини режалаштиришганди. Кафолатланган даромад энг зўр ғоя бўлмаса-да, тажриба изсиз кетмайди. Бу шундай кўламдаги илк тадқиқотдир.

Лойиҳаси ташаббускорларидан бири Олли Кангас шундай дейди: Айтишим керакки, мени натижалар ташвишлантирмайди. Агар натижалар бу ғоя яхшилигини кўрсатса, мен бундан хурсанд бўламан. Аммо агар бу лойиҳа кўзда тутилган муаммоларни ҳал қилиб бера олмайдиган бўлса ҳам ранжимайман. Агар натижалар ишончли, статистика умидли бўлса — менимча тажрибани муваффақиятли, деб ҳисоблаш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Финча тажриба натижаси: 2 йил давомида ишсизларга 560 евродан тарқатилди...