12:03 / 11.02.2019
4 880

Мадуро Венесуэла тарихидаги энг йирик ҳарбий машғулотларга старт берди

Мадуро Венесуэла тарихидаги энг йирик ҳарбий машғулотларга старт берди
Венесуэла президенти Николас Мадуро 10 февраль кундузи мамлакат тарихидаги энг йирик фуқаролик-ҳарбий машғулотлари – “Ангостуранинг икки юз йиллиги 2019”га старт берди. Унда қуролли кучлардан ташқари, халқ қўшинлари ҳам иштирок этади.
Машғулотлар олдидан Мадуро пойтахт Каракас яқинидаги Миранда штатига келиб, ҳарбий техника намуналари билан танишди.

Машғулотлар 10 февралдан 15 февралгача ўтади. Мадуро ўз нутқида таъкидлаганидек, бу машғулотлар мамлакатнинг 200 йиллик тарихидаги энг йириги бўлади.

Машғулотлар 1819 йил 15 февралда Симон Боливар ташаббуси билан Венесуэланинг испан ҳукмронлигидан озод қилинган вилоятлари пойтахти бўлган Ангостурада чақиртирилган конгресснинг 200 йиллигига бағишланган. Ўшанда конгресс Венесуэланинг мустақиллигини эълон қилиб, Боливарни вақтинчалик президент этиб тайинлаган.

Мадуро иккинчи президентлик муддатига киришиш вақтида мамлакат ҳарбий қудратини ошириш билан шуғулланишини таъкидлаб ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мадуро Венесуэла тарихидаги энг йирик ҳарбий машғулотларга старт берди