09:11 / 13.02.2019
4 390

«Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?»нинг бош муҳаррири Александр Друзни пора беришда айблади

«Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?»нинг бош муҳаррири Александр Друзни пора беришда айблади
«Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?» теледастурининг бош муҳаррири Илья Бер «Нима? Қаерда? Қачон?»нинг билимдони Александр Друзни фирибгарлик ва пора беришда айблади, дея хабар беради Дарё.

Бернинг сўзларига кўра, 2018 йилнинг ноябрида Друз «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?» дастурида қатнашган. Суратга олиш арафасида Друзь Берга уч миллион рубль эвазига саволлар ва жавоблар рўйхатини олиб беришни таклиф қилган.

Бер ҳақиқатни исботлаш учун Друзга айрим савол ва жавобларни берган. Бироқ шу билан бирга, сўнгги бешта савол ўзгартирилган ва Друзь буни олдиндан билмаган.

Дўстлар ва у билан бирга ўйнаган билимдон Виктор Сиднев сўнгги марра, ўн бешинчи саволгача келган, лекин жавоб беролмаган. Натижада улар ўйинни мағлубиятсиз 200 минг рубль билан якунлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?»нинг бош муҳаррири Александр Друзни пора беришда айблади