Магнитогорскда Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари отиб ташланди

Магнитогорскда Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари отиб ташланди
Фото: «Dialog.tj»
Магнитогорскдаги маршруткада ёниб кетган эркаклар ушбу ҳодисага қадар отиб ўлдирилгани аниқланди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Экспертларнинг хулосасига кўра, қурбонлар ҳодисадан бир неча соат олдин отиб ташланган. Маршрутка ёниб, портлаб кетганида унинг ичидагилар аллақачон ҳалок бўлган эди. Ҳалок бўлганлар Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари — Маҳмуд Жумаев, Алишер Қаимов ва Алмир Абитов эди.

«Газель» 1 январь куни Карл Маркс шоҳ кўчасида ёниб кетган. Ушбу фожиа портлаш юз берган кўп қаватли уй жойлашган кўчада юз берган. «Газель» ёнишининг уйдаги портлашга алоқаси йўқ.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар