
Истанбул суди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни ҳақорат қилишда айбланган 75 ёшли Али Шахинга 24 та китоб, жумладан Эрдўған биографиясини мутолаа қилиш ҳукмини чиқарди. Бу ҳақда Cumhuriyet нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, эркак Истанбулдаги қаҳвахоналардан бирида бўлганда Эрдўған шаънига ҳақоратомуз гаплар айтганликда айбланган. У ўзига билдирилган айбловни рад этган ва унга туҳмат қилинаётганини айтган.
Суд Шахинни озодликда қолдиришга, бироқ унинг зиммасига 24 та китоб, жумладан Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк нутқлари тўплами, Эрдўған биографияси, Туркияда 2016 йилда давлат тўнтарувига уриниш ҳақидаги китоб ҳамда тарихий ва диний адабиётни ўқиш мажбурияти юкланган.
Таъкидланишича, эркакнинг адвокати суд қарори устидан арз қилган, бироқ айбланувчи китобларни мутолаа қилишни бошлаб юборган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар