Россия ва Беларусь президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко Сочида чанғи учишди. Улар шу йўл билан ўзаро музокараларда танаффус қилишга қарор қилишган.
Тоғ чанғиси учиш таклифини Путин билдирган. “Умид қиламанки, сизда бироз ҳордиқ чиқариш ва норасмий вазиятда мулоқот қилиш учун вақт топилади”, деб айтган Путин ҳамкасбига.
Лукашенконинг айтишича, у трассани олдиндан синаб кўрган.
Икки раҳбар узунлиги бир километрни ташкил қиладиган иккита қоя бўйлаб чанғи учишган. Маълум қилинишича, Путин ва Лукашенконинг чанғи учиши учун трассаларни қолганлар учун ёпмасликка қарор қилинган.
Икки етакчи ўртасидаги музокаралар 3 кун, 15 февралгача давом этади.
Музокаралар икки давлат ўртасидаги муносабатларга бағишланган бўлиб, 13 февралдаги учрашувда Лукашенко Беларусдда Россияга сифатли маҳсулотлар етказишга имконият борлигини таъкидлаб ўтган.
Путин ва Лукашенко ушбу учрашув борасида январда келишиб олишган.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди