
Европа Иттифоқи 23 та давлатни террорчиликни молиялаштириш ва пул ювишга қарши етарлича кураш олиб бормаслиги туфайли хавф солувчи давлатлар рўйхатига киритди.
Рўйхатга Афғонистон, Америка Самоаси, Багам ороллари, Ботсвана, Шимолий Корея, Эфиопия, Гана, Гуам, Эрон, Ироқ, Ливия, Нигерия, Покистон, Панама, Пуэрто-Рико, Самоа, Саудия Арабистони, Шри-Ланка, Сурия, Тринидад ва Тобаго, Тунис, Виргин ороллари ва Яман киритилди.
Ушбу давлатлар молиявий муассасалари ва бу давлатлардан бўлган мижозлар операциялари Европа Иттифоқи қоидаларига амал қилувчи банклар ва бошқа молия ташкилотларининг шубҳали операцияларини аниқлаш учун синчковроқ назорат қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг