23:10 / 14.02.2019
3 815

Дариға Назарбоева: «Анъанавий ОАВ йўқ бўлиб кетмоқда, бундан интернет фойда кўрмоқда»

Дариға Назарбоева: «Анъанавий ОАВ йўқ бўлиб кетмоқда, бундан интернет фойда кўрмоқда»
Дариға Назарбоева оммавий ахборот воситаларини аккредитация қилиш қоидаларига киритилиши режалаштирилган ўзгартишлар ҳақида ўз фикрини айтди. Аввалроқ, тегишли буйруқ лойиҳаси Қозоғистон Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги сайтида пайдо бўлди. Ўзгартишларга кўра, регламент ва тартибни бузган журналистлар аккредитациядан маҳрум этилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.

Назарбоеванинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси кенг муҳокамага тақдим этилиши керак. Депутатнинг фикрича, журналистлар ҳамжамияти бундай масалаларда пассивдир.

Унинг журналистларга хабар беришича, тегишли ўзгартиришларга эга ҳужжатни кўрмаган, лекин уни ўрганиб чиқиш ҳамда Ахборот ва коммуникациялар вазирлигида муҳокама қилишни, шунингдек, келгуси ҳафта ушбу масала бўйича жавоб тақдим этишни ваъда қилди.

Дариға Назарбоеванинг фикрича, соҳа юқори даражада тартибга солинади, бу анъанавий оммавий ахборот воситаларининг йўқолишига олиб келмоқда, бундан эса интернет фойда олмоқда.
Депутатнинг маълум қилишича, журналистлар муқобил қонун лойиҳасини ишлаб чиқишлари ва уни таклиф қилишлари керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дариға Назарбоева: «Анъанавий ОАВ йўқ бўлиб кетмоқда, бундан интернет фойда кўрмоқда»