
Россия президенти Владимир Путин АҚШ қўшинларининг Суриядан олиб чиқилишига изоҳ бериб, АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди ваъдаларини бажариш устида анча фаол ишлаётганини, бундай ҳолат эса АҚШда амалда кам учрашини айтиб ўтди.
“АҚШ қўшинларининг олиб чиқилишига келсак, АҚШ президенти савловолди ваъдаларини бажариш бўйича анча фаол иш олиб бормоқда. Бу ваъдалардан бири Суриядан қўшинларнинг олиб чиқилиши бўлган, бироқ бу ерда таъкидланганидек, ички сиёсий вазият шундай тус оладики, у [Трамп] олдига қўйган мақсадларига ҳар доим ҳам эриша олмайди. Кейин нима юз беришини биз билмаймиз, аммо бугунги кун шуни айтишимиз мумкинки, ҳудудда катта ўзгаришлар йўқ”, деб айтган Путин Сочидаги Сурия бўйича саммит якунлари бўйича матбуот анжуманда.
АҚШ ва унинг иттифоқдошлари 2014 йилдан бери Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши операция ўтказиб келади. 2018 йил декабрда Трамп Суриядан қўшинларнинг олиб чиқилишини эълон қилган. Wall Street Journal нашрининг таъкидлашича, агар Оқ уйнинг сиёсий йўналиши ўзгармаса, қўшинларнинг катта қисми Суриядан март ўртасигача, тўлиқ эса апрель охиригача олиб чиқилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар