date
views 3 523

Трамп маъмуриятини судга беришди

Трамп маъмуриятини судга беришди
АҚШдаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳлари мигрантларга нисбатан сиёсати муносабати билан Америка етакчиси Дональд Трамп маъмуриятини судга берди. Бу ҳақда Reuters'га таяниб Kun.uz хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШга мамлакат жанубий чегараси орқали келаётган, асли Мексикадан бўлмаган мигрантлар уларнинг Қўшма Штатларда бошпана олиш бўйича сўровини кўриб чиқиш вақтида Мексикага қайта жўнатилиши қонунга зид ҳолат, деб ҳисоблайдилар.

Калифорниядаги АҚШ Округ судига берилган даъво аризасида айтилишича, Америка маъмуриятининг сиёсати бошпана изловчи шахсларни хавф остига қўяди, шунингдек, уларнинг ҳимояга эга бўлиш ҳуқуқини бузади. Қайд этилишича, бу шахслар Америка ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳимояга эга бўлиши керак.

Америка фуқаролик эркинликларини ҳимоя қилиш уюшмаси ва бошқа инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан даъво аризаси берилган, дея аниқлик киритади Reuters.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп маъмуриятини судга беришди