23:50 / 15.02.2019
5 269

140 килограммли эркак 13-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди

140 килограммли эркак 13-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди
Бу эркак Зеленограддаги 13 қаватли уйнинг балконидан тушиб кетиб, оғирлиги боис омон қолди. Воқеа мана бундай бўлган эди. У ўзини ёмон ҳис қилиб, деразани очади ва тоза ҳаводан нафас олмоқчи бўлади.
Кейин эса қалқиб кетaди ва қолганини ўзи ҳам эслай олмайди. Қўшниларнинг гувоҳлик беришича, семизвой дастлаб кондиционер устига қулаган, ундан сўнг эса асфальтга келиб тушган.
Бақалоқнинг омон қолишига қалин қор ва танасидаги қават-қават ёғ қатлами ёрдам берган. Шифокорлар унга умуртқа поғонасининг синиши ташхисини қўйишди. Ҳозирда у жонлантириш бўлимида.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 140 килограммли эркак 13-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди