08:46 / 16.02.2019
7 008

Россияда энди «Қонундаги ўғрилар» узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилади

Россияда энди «Қонундаги ўғрилар» узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилади
Шу ҳақдаги қонун лойиҳасини Россия президенти Владимир Путин Давлат Думасига кўриб чиқиш учун тақдим этди. Ушбу қонун лойиҳаси жиноий тўдалар етакчилари, замонавий тил билан айтганда, «Қонундаги ўғри», «Авторитет»ларни узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш мақсадларига йўналтирилган. Қолаверса, ушбу қонун лойиҳаси терговчиларнинг ишини осонлаштирган ҳолда, «авторитет»нинг жиноятини жуда тез фурсатда, ҳеч қандай иккиланишларсиз, оворагарчиликларсиз исботлаш имконини беради.
Энди бундан буён «Қонундаги ўғри», жиноят оламининг «авторитет»лари камида 8 йилдан 15 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилади. Агар жиноий гуруҳлар йиғини, бошқачароқ айтганда, «сходка»ларда иштирок этаётиб қўлга тушса, бу жиноятчи 12 йилдан 20 йилгача бўлган муддатга қамалади.

Бизнесмен Алижман Тўхтаохунов, жиноят оламида «Тайванчик» лақаби билан машҳур ўғрибоши Путиннинг қонун лойиҳасини қуйидагича шарҳлади:
— Мен тушунмадим, жиноят оламидаги «авторитет» нима ўзи? Иерархия-чи? Биламанки, авторитетлар бизнесда бўлади. Улар ҳаётни чуқур билади, обрўси бор, тажрибаси катта. Кимлардир келиб улардан маслаҳат сўрайди. Шуларми жиноят оламидаги «авторитет»лар? Бунақаси бўлмайди. Қамоқда «авторитет» эмас, жиноятни содир этган кимса ўтириши керак. Агар полициячи ёнингга келиб, «Сен жиноят олами авторитетисан» деса-ю, жиноят моддасини ўйлаб топиб сени қамаб юборса, бу иш нотўғри бўлади. Яна «сходка»да иштирок этганлар дейилибди. Қанақа «сходка»? Жиноятчида «сходка» нима қилсин? Жиноий гуруҳ дейилди. Қани ўша жиноий гуруҳ? Ҳозир кўчада жиноят йўқ. Жиноятнинг ҳаммаси бизнесда. Бизнесдан излаш керак жиноятчини…

Эслатиб ўтамиз, «Тайванчик» Америкада ҳам 2011 йили энг узоқ вақтдан бери қидирилаётган жиноятчилар рўйхатига киритилган. Уни наркотиклар ва қурол-аслаҳа савдоси, ўғирланган автомобиллар олди-сотдисида айблашмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда энди «Қонундаги ўғрилар» узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилади