12:30 / 16.02.2019
4 620

Қозоғистонда Hyundai енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи янги заводи қуради

Қозоғистонда Hyundai енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи янги заводи қуради
Олмаотада Hyundai’нинг енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича янги заводи қурилади. Бу ҳақда Forbes Kazakhstan'га таяниб Kun.uz ёзмоқда.

Astana Group эгаси Нурлан Смагуловнинг сўзларига кўра, компания 27 ёшга кирди ва ундан шу вақт давомида нега автомобиллар ишлаб чиқарилмаётгани ҳақида сўраб келишган.

«Олти йил аввал Hyundai юк машиналари ва автобуслари йиғиладиган биринчи заводни қурдик. Биз у ерда стапелли йиғишни ташкил қилдик - яъни кузовни пайвандлаш ва бўяш. Hyundai County автобуси билан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини 51%га етказдик ҳамда ушбу машинани Россия, Беларусь, Тожикистонга экспорт қилмоқдамиз. Шу тариқа, биз автомобилсозликда илк тажрибага эга бўлдик», - дея Смагуловнинг сўзларини келтиради нашр.

«Қозоғистонда ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштириш даражаси 51% экани тўғрисида сертификат олишимиз муҳим - бу компаниямизга Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига автомобиллар экспорт қилиш имкониятини беради. Бизга Россия Федерацияси бозорини беришмайди, бироқ Украина яхши бозорга айланади», - деди Смагулов.

Завод қурилиши 2019 йил апрелда бошланади, ҳозирда ҳужжатлар ва шартномалар тайёрланмоқда. 2020 йил январь ойида йирик узелли йиғиш ишларини бошлаш, келгуси йил ўрталарида - Hyundai Accent ва Hyundai Creta’нинг мураккаб йиғимига старт бериш режалаштирилмоқда. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда 30 минг, иккинчи босқич эса йилига 45 минг дона автомобилни ташкил этади.

Смагуловнинг айтишича, ҳозирги вақтда қўшни мамлакатларга экспорт қилиш билан боғлиқ музокаралар олиб борилмоқда:
«Боз устига, Ўзбекистон ўз автомобилларини Қозоғистонга етказиб бермоқда», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда Hyundai енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи янги заводи қуради