
Венесуэла ҳарбийлари мухолифат билан музокаралар олиб бормоқда, дея маълум қилди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Fox News телеканалига берган интервьюсида.
«Муҳим генераллар, Венесуэла президенти Николас Мадурони қўллаб-қувватлаётган йирик шахслар мухолифат билан мунтазам мулоқот олиб бормоқда, - дея маълум қилди Болтон. - Бу очиқ кетмаяпти, аммо музокаралар давом этмоқда».
Трампнинг маслаҳатчиси таъкидлашича, Венесуэлада 2 минг нафар генерал бор - бу НАТОга мамлакатларидан ҳам кўп бўлиб, коррупциянинг асл сабабидир.
Ўз навбатида, Мадуро АҚШни ўз мамлакатини тинч қўйишга чақирди. «Дональд Трамп, Венесуэладан қўлингизни тортинг. Венесуэла ривожланиб кетади», - дея маълум қилди у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар