
Қозоғистонлик 17 ёшли Гулбону Мадиёрова Сингапурда Miss Heritage International 2019 халқаро гўзаллик танловида ғолиб чиқди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Гулбону танловда Марказий Осиё номидан қатнашди. Ундаги ғолиблик Шарқий Осиё давлатларида хайрия лойиҳаларида қатнашиш, дунёнинг турли мамлакатларидаги халқаро танловлар мукофотлаш маросимларида иштирок этиш имконини беради.

Фото: Tengrinews
Қозоғистонлик қиз бош мукофотдан ташқари Miss Face of Ambassador Heritage 2019 ва Miss Ethnic Heritage 2019 номинацияларини ҳам қўлга киритди.

Фото: Tengrinews
Гулбону Мадиёрова Олмаотадаги «Қайнар» коллежида иқтисод йўналишида ўқийди. Гўзаллик танловларида 2016 йилдан бери қатнашиб келмоқда.








Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар