date
views 6 583

Эрон янги сув ости кемасини намойиш қилди (фото)

Эрон янги сув ости кемасини намойиш қилди (фото)
Эрон 17 февралда ўзи ишлаб чиқарган, қанотли ракеталар билан жиҳозланган янги сув ости кемаси “Фотиҳ”ни намойиш қилди. Сув ости кемаси тақдимотини Press TV телеканали олиб борган.
Тантанали маросим мамлакат жанубидаги Бандар-Аббос порт шаҳрида бўлиб ўтган. Маросимда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам иштирок этган.

“Фотиҳ” сув ости кемаси 600 тонна келади, ўз ичига торпедо, денгиз миналари ва қанотли ракеталарни олувчи энг замонавий қуролга эга, улар сув остидан сув сиртидаги нишонларга отилиши мумкин”, дейилган хабарда.

Кеманинг максимал шўнғиш чуқурлиги 200 метрдан кўпроқни ташкил қилади ва бундай чуқурликда 5 ҳафтагача ишлай олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон янги сув ости кемасини намойиш қилди (фото)