
Чимкентда 13 яшар ўсмир ҳаётини хавф остига қўйиб, олов ичида қолган уйдан икки болани олиб чиқди. Бу ҳақда Tengrinews'га таяниб "Дарё" хабар берди.
Ёнғин 60 квадрат метр майдонни қамраб олди. Уйда катталар назоратисиз қолдирилган 3 нафар бола бор эди. Катта қиз тутунни кўриб, қўрқиб кетади ва ёрдам сўраб, қўшниларнинг олдига чопади.
2005 йилда туғилган қўшни бола онасига ўт ўчирувчиларни чақиришни тайинлайди, ўзи эса икки бола қолган уйга кириб боради. У 2013 йилда туғилган қиз ва 2015 йилда туғилган ўғил болани тутун ичида қолган уйдан олиб чиқади.

Фото: Tengrinews
Шундан сўнг аланга бутун уйни қамраб олди ва уни ёрдамга етиб келган ўт ўчирувчилар бартараф қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар