13:38 / 20.02.2019
9 286

Фазода ўзга сайёраликларнинг кемаси кузатув камерасига тушди... (видео)

Фазода ўзга сайёраликларнинг кемаси кузатув камерасига тушди... (видео)
Мексикалик машҳур уфолог Педро Рамирес яқинда Халқаро фазо станцияси кузатув камераси суратга олган сўнгги лавҳаларни назоратдан ўтказиш жараёнида яна бир шов-шувга сабабчи бўла олувчи манзарани кўриб ҳайратдан ёқа ушлади. Лавҳада фазо станцияси ёнидан учиб ўтаётган дисксимон объект тасвирланганди. Унинг айтишича, Халқаро фазо станцияси ёнидан тез-тез шундай дисксимон ускуналар учиб ўтади. Аммо ҳар гал уларни қандайдир қирувчи самолётлар пайдо бўлиб нари ҳайдарди. Бу галгисини негадир самолётлар назардан қочиришдими, ўзга сайёраликларга тегишли бу кема эркин тарзда станция ёнидан учиб ўтган.

— Мен сўнгги йилларда тўплаган тажрибамдан шу нарсани аниқ сездимки, — деди уфолог. — Ўзга сайёраликлар билан ерликлар учрашуви ерда эмас, балки орбитада бўлиб ўтади. Халқаро фазо станцияси учрашув учун жуда қулай жой ҳисобланади. Фақат қирувчи самолётлар ўзга сайёраликларни таъқиб этишдан, ҳайдаб солишдан воз кечсагина бу учрашувдан умид қилса бўлади. Уларнинг таъқиби ўзга сайёраликларга ёқиб тушмаётганини ҳам кузатиб аниқладим. Тўғри, улар ер бизга тегишли эканини жуда яхши билишади. Лекин таъқиблар, ҳайдаб солишлар яхшиликка олиб келмаслиги мумкин. Сабр косаси тўлган куни ўзга сайёраликлар агрессияга худди шундай агрессия билан жавоб қайтаришлари ҳам ҳеч гап эмас. Афсуски, Америкага тегишли махфий қирувчи самолётлар учувчилари бу ҳолатни ҳис эта билишмаяпти.


Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фазода ўзга сайёраликларнинг кемаси кузатув камерасига тушди... (видео)