Пентагон Россия ва Хитойга қарши жанговар ҳаракатлар олиб боришнинг янги стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Унинг моҳияти рақиб ҳудудига “яширинча бостириб киришдан” иборат. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғи генерал Дэвид Голдфайн Вашингтондаги Брукинг тадқиқот институтидаги нутқида айтиб ўтди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.
Голдфайннинг айтишича, янги стратегияни ишлаб чиқиш Россия ва Хитой томонидан “таҳдидлар”га жавобан бошланган, уни ишлаб чиқиш жараёни бир йилча вақт ва 135 млрд долларга яқин харажатни талаб қилади.
Генералнинг таъкидлашича, янги стратегияда қўшинларнинг барча турлари жалб қилинади, унда бош ролни F-35 қирувчи самолётлари ўйнайди.
Голдфайннинг маълум қилишича, янги стратегия моҳияти рақибнинг кучли томонлари билан тўқнашувдан қочиб, унинг заиф жойларига зарба беришдан иборат. “Бу ҳам маданий, ҳам техник жиҳатдан туб ўзгаришлардир”, деб айтган генерал ва ушбу стратегия АҚШ қўшинларига рақиб олдида “ассимметрик устунликлар” беришини қўшимча қилган.
Нашрнинг таъкидлашича, АҚШнинг янги стратегияси “троян от” тактикасини эслатади, бироқ Россия ва Хитойда америкаликларга қарши муваффақиятли қўлланиши мумкин бўлган замонавий қуроллар борлиги ҳисобга олинса, АҚШ бу ғояни қандай амалга ошириши жумбоқдир. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади