19:10 / 23.02.2019
10 208

Илон антилопани емай чиқариб ташлади (видео)

Илон антилопани емай чиқариб ташлади (видео)
Ҳиндистоннинг шимолий қисмида жойлашган Горкхпур аҳолиси қора илон антилопани ейишга ҳаракат қилаётганини видеога муҳрлади, дея хабар берди Дарё нашри.
3,7 метр узунликдаги ушбу заҳарли бўлмаган илон тропик ёмғир ўрмонлари, очиқ ўрмонли жунглилар, ботқоғли қирғоқли тоғолди ва дарё водийсида яшайди.
Илон қушлар ва турли хил сутемизувчилар, яъни кемирувчилардан, туёқлилардан озиқланади. Тўйиб овқатланиш учун уларга анча вақтга кетади.
Видеода илон антилопани ютиб юборолмаган: одамлар уни қўрқитиб юборганидан сўнг, илон ичидан қурбонини чиқара бошлаган.
Ушбу ҳайвонларни уйида сақлайдиганлар улар овқат еяётганида уларни безовта қилиб бўлмаслигини билади.

Кадр: Youtube
Экологлар антилопани бесабаб ҳалок бўлган деб ҳисобламоқда, сабаби бу илон ҳам бошқаси ҳам уни емайди. Гўшт қисман ириган.
Бундан ташқари, у ошқозон ферментларини ўз ичига олади. Шундай қилиб, оч ҳайвон янги йиртқични қидиради ва антилопанинг танаси чирийди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон антилопани емай чиқариб ташлади (видео)