БААда фуқароларнинг 100 млн. долларлик қарзи кечиб юбориладиган бўлди. Бу ҳақда Gulfnews ахборот агентлигига таяниб Kun.uz хабар берди.
БАА ҳукумати банклар билан қарзлардан воз кечилиши бўйича келишиб, 3 мингдан кўпроқ фуқаросига ёрдам беришга қарор қилди.
Ҳукумат 13 та банк билан 361 млн. дирҳамлик (98 млн. доллардан кўпроқ) қарзни кечиб юбориши бўйича музокаралар ўтказган. Таъкидланишича, ушбу чора Амирликларнинг барча фуқаролари учун муносиб турмуш тарзини таъминлашга қаратилган.
Банклар вакиллари бу фикрга қўшилишган, бундан ташқари у БААда жорий йилда эълон қилинган “сабр-тоқатлик йили” йўналишига мос келади.
Маълум қилинишича, бу БААда амалга оширилган бундай ягона ҳолат эмас. Жумладан, мамлакатда 2012 йилда “қарз амнистияси” эълон қилинган ва унинг доирасида қарзи 270 минг доллардан ошмаган деярли 7 минг кишининг қарзи кечиб юборилган. Кечиб юборилган қарзларнинг умумий қиймати 540 млн. долларни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради