16:37 / 24.02.2019
5 051

«Махфий буйруқлар». Ҳарбий хизматчилар нега мукофотланади?

«Махфий буйруқлар». Ҳарбий хизматчилар нега мукофотланади?
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳарбий хизматчи ветеранларга имтиёз қўллашни сўраб, мамлакатдаги йирик ритейлерларга мурожаат қилди. Масалан, X5Retail Group («Пятерочка», «Перекресток» ва «Карусель») раҳбари Игор Шехтерман номига ёзилган хатда алоҳида хизматлари учун тақдирланган ҳарбий хизматчиларнинг «ижтимоий фуқаролик мақоми»ни ошириш мақсадида, улар томонидан харидларга чегирма беришни назарда тутувчи имтиёзни қўллаш сўралган.

Россия ҳарбийлари иштирокидаги икки чечен уруши, халқаро майдондаги бир қатор можаролардан сўнг, ҳарбий ветеранларга имтиёз бериш орқали уларни ижтимоий ҳимоялаш яхши ғоя. Бундай ташаббусларнинг муқобили жаҳон тажрибасида ҳам кўп учрайди: Ироқ ва Афғонистон урушида қатнашган ҳарбийлар АҚШда маҳсулотлар харидидан тортиб ипотекани расмийлаштиришгача имтиёзлардан фойдаланади. Корпорацияларнинг ўзи имтиёзларни жорий этиш ташаббуси билан барчани ҳарбийларни қувонтиради. Масалан, Apple ўтган йил декабрда ветеранлар учун махсус шохобчалар фаолиятини йўлга қўйди. Компания сиёсатидаги бундай таклиф AT&T, Spritn, Verizon ва T-Mobile миллий алоқа операторларида ҳам учрайди.

Албатта, ҳарбий ветераннинг жамият олдидаги алоҳида хизматларини эътироф этиш, уни қадрлаш учун иқтисодиётнинг улкан қудратга эга бўлиши сўралмайди. Аммо Россияда тушунарсиз ички ҳолат пайдо бўлган: ҳукуматнинг ўзи давлатнинг иштироки, масштаби, характери ҳақидаги гапиришни истамаган урушда хизмат қилган ҳарбийларни жамият қандай таниб олиши керак? Умуман, шундай имтиёз жорий этилса, жамият бошқа маълумотларни талаб қилишга ҳақлими? Масалан, ҳарбий аскарнинг нега имтиёздан фойдаланаётгани...

Россияда ҳарбийларни мукофотлаш ва рағбатлантириш яширин ички ҳужжатларда акс эттирилади. Агар мукофотлар шодаси кўксига қадалган ветеранни учратсангиз, унинг сидқидилдан хизмат қилгани, ватани учун содиқ қолганига ишониш ҳисси пайдо бўлади. Аммо мукофотлар ортида қандай хизмат турибди?

Bellingcat халқаро изқуварлар гуруҳи эълон қилган «Россиянинг Украинадаги уруши: медаллар ва ўсиб бораётган рақамлар» номли ҳисоботи да мукофотланганлар рўйхатини таҳлил этиб, минтақадаги Россия ҳарбий кучларининг ҳаракатлари тахмин қилинган.

«Мукофотлар ва Шарқий Украинадаги вазиятни кузатиб борсангиз, ўзаро алоқадорлик келиб чиқади. 2014 йилнинг август ва сентябрь ойида энг шиддатли тўқнашувлар кечганди. Бир неча ой ўтиб, украин армиясига қарши курашган кучлар аэропорт ва Дебальцево устидан назоратини ўрнатди. Айнан шу муддат учун мукофотланган россиялик ҳарбий сони одатда кузатиладиган тенденциядан юқори бўлган», – деб ёзилади ҳисоботда.

Bellingcat мутахассислари танланган методология мукаммал эмаслигини тан олади, айрим мукофотларнинг берилиши юзасидан аниқ мезон мавжуд: улар, албатта, уруш қатнашчисига тақдим этишни назарда тутмайди. Лекин Жуков, Суворов медаллари, «Жасорат» ё алоҳида хизматлари учун аскарларга нима учун берилади?

Собиқ совет ихтироси: ҳарбийларнинг мукофотланишини махфий тутиш анъанаси, ҳар қандай важга қарамай, бекор қилиниши керак. Халқ ўз қаҳрамонларини таниб, улар ҳақда гапиришга ҳақли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Махфий буйруқлар». Ҳарбий хизматчилар нега мукофотланади?