18:20 / 24.02.2019
3 392

Молдованинг энг бой кишиси Россиядан 37 млрд рубль олиб чиқиб кетишда гумонланмоқда

Молдованинг энг бой кишиси Россиядан 37 млрд рубль олиб чиқиб кетишда гумонланмоқда
Россия ИИВ 2013-2014 йилларда Россиядан 37 млрд рублдан ортиқ маблағни олиб чиқиб кетган халқаро жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганини хабар қилди, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

ИИВнинг маълумот беришича, жиноий гуруҳ ташкилотчилари Молдова демократик партияси раҳбари, Россия фуқаролигига эга Владимир Плахотнюк (ОАВ уни Молдованинг энг бой кишиси деб атайди) ва молиячи Вячеслав Платон (у 2017 йилдан буён Россиядан 20 млрд долларни ноқонуний олиб чиқиб кетиш ва Молдованинг Banca de Economii банкидан 20 млн долларни ўғирлашда айбланиб Молдовада 18 йилга қамалган) ҳисобланади.

Хабар қилинишича, жиноий гуруҳ аъзолари 2013-2014 йилларда сохта асос ва ҳужжатлар орқали ўз назоратлари остидаги юридик шахсларнинг «Западний» ва Русский Земельний Банкдаги ҳисобрақамларидан хорижй валютадаги маблағларни BC Moldindconbank S.A. ва бошқа хорижий ташкилотлар ҳисобрақамларига ўтказишган.

Иш доирасида Россия ИИВ тергов департаменти ходимлари Москва вилоятида яшовчи Александр Коркинни ҳибсга олган.
Хабарларга кўра, «Молдова кирхонаси» деб номланган схемада Россиядаги 18та банк иштирок этган. Бунда энг кўп маблағ «Западний» ва Русский Земельний Банкдан олиб чиқиб кетилган.

Аввалроқ ОАВ Додон ўзига суиқасд тайёрланаётгани ҳақида аноним мактуб олгани, мактубда демократик партияси етакчиси Владимир Плахотнюк парламент сайловларидан кейин президентни ўлдиришни режалаштираётгани айтилгани ҳақида хабар қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Молдованинг энг бой кишиси Россиядан 37 млрд рубль олиб чиқиб кетишда гумонланмоқда