
Эрон ҳарбий-денгиз машғулотлари вақтида ўзи ишлаб чиқарган, “Қодир” туридаги сув ости қанотли ракетасини илк бор отди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди. Машғулотларда “Фотиҳ” сув ости кемаси иштирок этган.
“Вилоят-97” номли машғулотлар Уммон қўрфазида ўтмоқда. Уларда 100 дан кўпроқ ҳарбий техника: сув ости кемалари, мина ташувчилар, ракета отувчи кемалар, самолётлар ва вертолётлар иштирок этмоқда.
Эрон бир қатор давлатларнинг танқидлари ва норозилигига қарамай, 1990-йиллардан бери ўзининг ракета дастурини ривожлантириш билан шуғулланиб келади. Бундан аввалроқ Европа Иттифоқи Теҳронга қарши санкцияларни кенгайтирганди. Бу орада Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон ракета дастури устида ишларни давом эттиришини ва бунинг учун мамлакатга кимнингдир рухсати керакмаслигини айтган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!An Iranian submarine fired an anti-ship cruise missile during ongoing exercises in the Persian Gulf #Iran pic.twitter.com/5BMsL0mnj9
— Michael A. Horowitz (@michaelh992) February 24, 2019
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар