14:56 / 25.02.2019
8 527

«Пойтахт Абдулҳамид» сериалини тўхтатиш учун босимлар ўтказилган

«Пойтахт Абдулҳамид» сериалини тўхтатиш учун босимлар ўтказилган
Туркия ижодкорлари томонидан намойиш этилаётган «Пойтахт Абдулҳамид» сериали сценарий муаллифи сериал ишини тўхтатиш учун Исроил ва Европа давлатларидан босимлар бўлганини маълум қилган. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар берди.
23 февраль куни Истанбулда «Араб журналистлар уйи» жамияти томонидан сериалнинг араб томошабинларга таъсири ҳақидаги санъат форуми ташкил этилган. Тадбирда сериал ижодкорларидан ташқари ўнлаб журналистлар ва ёзувчилар иштирок этган.

Форумда «Пойтахт Абдулҳамид» сериали эфирини тўхтатиш учун босимга дуч келгани ҳам айтиб ўтилган. Чунки сериал Туркия ва араб минтақаси орасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди ва бу баъзиларга ёқмаслиги тайин.
Шу нуқтайи назардан сериал сценарий муаллифи Салмон Каябашнинг маълум қилишича, Европа парламенти аъзоларидан бири сериални «фашистик» деб сифатлаган ва унинг намойишини тўхтатиш кераклигини айтган.

У сўзи давомида Туркияда энг кўп сотиладиган газеталардан бири сериалга қарши мақола ёзганини, шунингдек, Исроилнинг «Heartz» газетаси ҳам шу каби ҳамлани амалга оширганини ва бир қанча халқаро газеталар ҳам бунга эргашганини қайд қилган.
«Бизга қарши ўтказилган ушбу кампаниядан кейин биз сериални яна-да профессионал тарзда кўрсатишга қарор қилдик», — дейди Каябаш.
«Биз "Пойтахт Абдулҳамид" сериалида ҳақиқий тарихни кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз», - дейди Каябаш.

Сериалда Маҳмуд пошшо ролини ижро этаётган Ҳокан Бояв сериални тўхтатиш учун бўлаётган босимнинг сабабини тушунтириб: «Минтақамиз аҳолиси орасида умумий менталитет мавжуд. Душманларимиз бизни парчалаб ташлашга ҳаракат қилмоқда», — деди.
Бояв орадаги кичкина ихтилофларни тарк этиш зарурлигини айтиб: «Биз биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур. Чунки тарихимиз битта. Барчамиз бир йўлда юрган яхши кишилармиз», — деди.

Эслатиб ўтамиз, Zo‘r TV телеканали орқали намойиш этилаётган «Пойтахт Абдулҳамид» сериали намойиши ўтган ҳафтада техник сабабларга кўра тўхтаб қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » «Пойтахт Абдулҳамид» сериалини тўхтатиш учун босимлар ўтказилган