11:04 / 27.02.2019
4 271

АҚШ—КХДР саммитига етиб келган Ким Чен Ин (фото)

АҚШ—КХДР саммитига етиб келган Ким Чен Ин (фото)
26 февраль куни КХДР раҳбари Ким Чен Ин АҚШ билан бўладиган саммитда қатнашиш учун Ханой шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Дарё хабар берди.
Вьетнамгача у зирҳли поездда келган, кейин эса автомобилга ўтириб Ханойга келган. Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, у уч минг километрдан ортиқ йўлни босиб ўтган.






23 февраль куни Ким Чен Ин Пхеньян вокзалидан йўлга чиққан. Унга синглиси Ким Ё Чжон, Ташқи ишлари вазири Ли Ён Хо ва Халқ қуролли кучлари вазири Но Гван Чхол ҳамроҳлик қилган.

Хорижий сафарга чиқаётганда Ким Чен Ин секин юрадиган зирҳли поезддан фойдаланади. Хитойдаги норасмий учрашувга ҳам мана шундай поездда борган. Ўшанда журналистлар поезд «шароб билан тўлатилган» дея хабар берган эди.
Вьетнамда, худди аввалги саёҳатлар каби соқчилар КХДР раҳбарининг лимузини ҳаракатланаётган пайтида югуриб қўриқлаган.

Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни Сингапурда КХДР ва АҚШ давлат раҳбарларининг биринчи саммити бўлиб ўтган эди. Унда Ким Чен Ин ва Трамп ҳамкорлик декларациясини имзолаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ—КХДР саммитига етиб келган Ким Чен Ин (фото)