date
views 4 265

Литвада овчи билмасдан ёш болани отиб қўйди

Литвада овчи билмасдан ёш болани отиб қўйди
Литванинг Пакруойс туманида овчи ўзи билмаган ҳолда қундузга ўқ узаман деб, ўн бир ёшли меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини отиб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб "Дарё" хабар берди.
Бола касалхонага ётқизилиб, операция қилинган. Ҳозирда у тезкор даволаш бўлимига ўтказилган.

Қишлоқ чеккасида жойлашган маҳаллий меҳрибонлик уйида бир кун аввал кечки пайт ўқ овози эшитилган. Полиция берган маълумотларга кўра, отишма бинонинг ташқарисида содир бўлган.
Эртаси куни тонгда маҳаллий аҳолидан икки киши полицияга мурожаат қилган. Кишилар қундуз овламоқчи бўлганини айтган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг аниқлашича, ўқлардан бири уйнинг деворини тешиб ўтган ва болага теккан.

Полициянинг айтишича, овчилик қоидалари бузилган, яъни овчилар турар жой биносига жуда ҳам яқин жойда ов қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўқ кимнинг қуролидан чиққанига ойдинлик киритади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Литвада овчи билмасдан ёш болани отиб қўйди