10:20 / 28.02.2019
3 387

Венесуэла парламенти Гуайдога хорижда қолишга рухсат берган

Венесуэла парламенти Гуайдога хорижда қолишга рухсат берган
Венесуэла парламенти мухолифат етакчиси Хуан Гуайдонинг 5 кун давомида хорижда қолишга рухсат бериши илтимосини маъқуллади. Гуайдонинг парламентга мактуби ва қабул қилинган қарорни парламент йиғилишида котиб ўқиб берди.

Мактубда Гуайдо унга мамлакат ташқарисида 23 февралдан бошлаб 5 кун қолишни сўрайди. Бироқ мактубдан Гуайдо 5 кундан кейин Венесуэлага қандай йўл билан қайтиши аниқ эмас. Гуайдо сўраган 5 кунлик муҳлат 28 февралда тугайди.

Аввалроқ Гуайдо жорий ҳафтада Бразилияга ташриф буюрмоқчилиги маълум қилинди. Nacional нашрининг маълум қилишича, сиёсатчининг Бразилия президенти Жаир Болсонару билан учрашуви режалаштирилган.

Гуайдо Венесуэлани тарк этиши тақиқланганига қарамай 22 февралда Колумбиянинг чегарадаги Кукута шаҳрига келган. 25 февралда Лима гуруҳи йиғилишида иштирок этгандан кейин жорий ҳафтада Венесуэлага қайтишини маълум қилган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Венесуэла парламенти Гуайдога хорижда қолишга рухсат берган
[/banner_pushhouse