10:45 / 28.02.2019
7 535

Олимлар динозаврларнинг қирилиб кетишига нима сабаб бўлганини аниқлашди

Олимлар динозаврларнинг қирилиб кетишига нима сабаб бўлганини аниқлашди
Фото: Natural History Museum, London
Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказиб, динозаврлар сайёрада кўплаб вулқон отилгани сабабли қирилиб кетган бўлиши мумкин деган хулосага келди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Тадқиқот Лозанна университети олимлари иштирокида Ҳиндистоннинг Декан ясситоғлигида олиб борилган.

Мутахассисларнинг айтишича, тахминан 66 миллион йил олдин бир қатор вулқон отилишлари содир бўлган. Бундан ташқари, олимлар Ерга улкан метеорит келиб урилганига ҳам ишонади. Мана шу сабаблар ер юзидаги барча динозаврларнинг йўқ бўлиб кетишига етарли асос бўлган.

«Ушбу вулқон фазаларидан кейин атроф-муҳитда катта ўзгаришлар содир бўлган ва жуда кўп тирик мавжудотларнинг, жумладан, динозаврларнинг ҳам яшаб қолишига таҳдид қилган», — дейди олимлар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар динозаврларнинг қирилиб кетишига нима сабаб бўлганини аниқлашди