date
views 4 189

Киев аэропортида чегарачига пора беришга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди

Киев аэропортида чегарачига пора беришга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди
Фото: «Новости Узбекистана»
2019 йилнинг 26 февраль куни Киевнинг Жуляни аэропортида Минск рейси билан учиб келган ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинди, деб ёзади «Новости Узбекистана».

Фуқаронинг маълумотлари текширилгач Украина давлат чегара хизмати томонидан унинг чегарадан ўтишини рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мазкур ҳолатда фуқаро Н. вазиятни ўз фойдасига ҳал қилиш мақсадида Украина давлат чегара хизмати вакилига 500 доллар пора беришга уринган. Шундан сўнг у Украина хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев аэропортида чегарачига пора беришга уринган ўзбекистонлик қўлга олинди