Америкалик конгрессменлар АҚШ разведка ҳамжамиятидан Россия президенти Владимир Путиннинг даромадлари ва мол-мулки ҳақида маълумотлар тақдим этишни талаб қилди. Бу ҳақда Вакиллар палатаси аъзоси Элиза Стефаникнинг сайтида айтилган.
Стефаник ва унинг ҳамкасби Вал Деминг «Владимир Путинга нисбатан шаффофлик тўғрисидаги қонун» номли қонун лойиҳасини тайёрладилар. Ушбу ташаббусга кўра, разведка «РФ президенти ва унинг тарафдорлари молиявий ҳолати, шунингдек, яширин тармоқлари» бўйича маълумот тўплаши ва ҳисобот тақдим этиши керак.
Қонун лойиҳаси Россиянинг Америка демократиясига путур етказишга уринишлари ҳақидаги баёнотлар муносабати билан ишлаб чиқилди. «Путин ва унинг сиёсий иттифоқчилари бутун дунёда демократияни заифлаштиришга интилиб, ахлоқий бўлмаган ҳаракатлар ёрдамида сиёсий назоратни кучайтиришга ҳаракат қилмоқда», - дея тушунтиради Стефаник.
ABC News хабарига кўра, январь ойида Сенатга «Кремль тажовузидан Америка хавфсизлигини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун» номи остида қонун лойиҳаси киритилган, унда ҳам Путиннинг мол-мулки ҳақида маълумот бериш талаби бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди