
АҚШ ва КХДР етакчилари Дональд Трамп ҳамда Ким Чен Ин Ханойдаги саммитни жадвал бўйича режалаштирилган қўшма тушлик ва матбуот учун баёнотсиз тарк этишди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Етакчиларнинг кортежлари саммит ўтказилган жой - Ханойдаги «Метрополь» меҳмонхонасидан чиқиб кетган.
28 февраль куни бўлиб ўтган саммитнинг иккинчи, асосий куни Трамп ва Ким Чен Ин қўшма ҳужжатни имзолаши керак эди.
Бироқ, журналистларга сабабларини тушунтирмаган ҳолда, учрашув 2 соатга қисқартирилгани ҳақида хабар берилди.
Америка президенти Дональд Трамп ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин иккинчи саммит якунлари бўйича келишувга эришмади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс сўзларига кўра, томонлар ядросизланишнинг турли вариантларини муҳокама қилишган, аммо ҳозирча улар келишувга эриша олмаганлар. Шу билан бирга, етакчилар келажакда учрашиш ниятида эканини билдиришди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар