date
views 6 212

АҚШ Путин учун махсус қонун ишлаб чиқди

АҚШ Путин учун махсус қонун ишлаб чиқди
Америка Қўшма Штатлари конгрессменлари Россия президенти даромадлари очиқланишини талаб этадиган "Владимир Путинга нисбатан транспарентлик тўғрисида"ги қонунчилик лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ҳужжат тўғрисида Республикачилар партиясидан палата вакили Элис Стефаникга таяниб "Соф" нашри хабар қилди.

Қонунчилик лойиҳасига биноан, америка разведкаси конгрессга Россия президенти даромадлари ва мол-мулки хусусида маълумотларни тақдим этиши лозим. Ушбу ташаббус муаллифи Демократик партия вакиллари Стефаник ва Вальдес Демингслардир.

Сал олдин АҚШ конгресси сайтида Москвага нисбатан қўшимча санкциялар киритилишини назарда тутувчи (Defending American Security from Kremlin Aggression Act, DASKA) қонунчилик лойиҳаси эълон қилинган эди. Ушбу ҳужжат иқтисодий чекловларни жорий этишдан ташқари, Владимир Путиннинг шахсий бойликлари ва активлари тўғрисида ҳисобот тузилишини ҳам назарда тутади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Путин учун махсус қонун ишлаб чиқди