13:20 / 01.03.2019
6 579

Туркияни уятга қўйган “постмодерн тўнтариш” юз берган кун...

Туркияни уятга қўйган “постмодерн тўнтариш” юз берган кун...
Туркияда 1997 йилнинг 28 феврали “постмодерн тўнтариш” сифатида хотирланади. Чунки ҳарбийлар худди шу куни Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида қабул қилинган қарор орқали ҳукуматни билвосита алмаштиришга эришган эди.

Қарийб тўққиз соат давом этган йиғилишда секюляризм турк демократиясининг тамали экани таъкидланди. Тариқатларга қарашли мактаблар ва Қуръон курслари текширилиши, тариқатлар ёпилиши, кийиниш ҳақидаги қонунларга риоя этилиши талаб қилинди.

Ўша пайтда бош вазир лавозимида бўлган Нажмиддин Эрбакан Миллий хавфсизлик кенгаши қарорини имзолашни истамади ва пировардида истеъфо беришга мажбур бўлди. У бошчилик қилган “Рафоҳ” партияси ёпилди. Туркияда янги ҳукумат тузилди.


“Постмодерн тўнтариш” натижасида рўмолли муслималарга қарши қаттиқ кураш бошланди. Рўмоллилар дарсларга киритилмади, минглаб муслималар ҳибсга олинди. Истанбул университети ректори Камол Алемдарўғли ва унинг ўринбосари Нур Сертер “кўндириш хона”сини ташкил этиб, бу хонада рўмолли қизларни рўмолини ечишга мажбурлади. Минглаб талаба қизлар рўмоли учунгина ўқишдан ҳайдалди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияни уятга қўйган “постмодерн тўнтариш” юз берган кун...