00:20 / 03.03.2019
6 750

Россиядаги "ўғрибоши"лар янги қонунга қарши курашга бел боғлашди…​

Россиядаги "ўғрибоши"лар янги қонунга қарши курашга бел боғлашди…​
Маълумки, Россия президенти Владимир Путин «Қонундаги ўғрилар» деб аталмиш ўта хавфли жиноятчиларга қарши жавобгарликни кучайтириш ҳақида янги қонун лойиҳасини эълон қилди. Янги қонунга кўра энди «Қонундаги ўғри» шу биргина номни елкасида кўтариб юргани учун 8 йилдан 15 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилади.

Агар ўғрилар «сходка»си, яъни, йиғинида иштирок этса, жазо муддати 20 йилгача узайтирилади. Бундан ташқари, ҳар бир ўғрибоши махсус хизмат, федерал хавфсизлик хизмати ходимларининг кузатувида бўлади. Уларнинг телефон қўнғироқлари, юрган йўли, гапирган гапи назоратда ушланади. Башарти кимгадир телефон орқали буйруқ берса ҳам, тамом, дарҳол қўлга олиниб, озодликдан маҳрум этилади.

Аммо Россиядаги ўғрибошилар ҳам анойи эмас. Улар янги қонунга қарши курашга астойдил бел боғлашди. Энди улар жиноий гуруҳларни бошқариш зарур бўлса, Туркия, Озарбайжон, Италия ва бошқа давлатларга ўтиб, ўша ердан телефон қўнғироқларини амалга оширади. Кўрибсизки, Россиядаги махсус хизмат ташкилоти вакиллари ўғрибошиларнинг телефон қўнғироқларини назорат этиш имконидан маҳрум бўлишади.

Хориждан туриб қўл остидагиларни бошқариш амалини ўғрибошилар аллақачон бошлаб ҳам юборишган. Кўпчилиги йирик компанияларга эгалик қилади. Уларнинг эгри даромадини кузатиш ва аниқлашнинг умуман имкони йўқ. Айрим ўғрибошилар эса пенсия гувоҳномаси ёки меҳнат дафтарчаларини расмийлаштиришга эришишган. Бу ҳам ўғрибоши гўё эгри йўл билан пул топмаётганини кўрсатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядаги "ўғрибоши"лар янги қонунга қарши курашга бел боғлашди…​