20:43 / 03.03.2019
3 671

Гуайдо Венесуэлага қайтишини маълум қилди

Гуайдо Венесуэлага қайтишини маълум қилди
Ўзини мамлакатнинг вақтинчалик президенти деб эълон қилган Хуан Гуайдо Венесуэлага қайтаётганини маълум қилди ва янги намойишлар ўтказишга чақирди.
"Мамлакатга қайтаётганимни маълум қиламан ва бутун мамлакат бўйлаб душанба ва сешанба кунлари чиқишлар қилишга чақираман", - деб ёзди Гуайдо Twitter саҳифасида.

Аввалроқ АҚШнинг Венесуэла бўйича махсус вакили Эллиотт Абрамс мамлакат ҳукуматини Колумбиядан қайтмоқчи бўлган Гуайдони ҳибсга олмаслик ҳақида огоҳлантирганди. Гуайдо 22 феврал куни Венесуэлани тарк этиши таъқиқланган бўлса-да, Колумбиянинг Кукута шаҳрига борганди.

Венесуэла олий суди вакили Хуан Карлос Вальдес Гуайдо таъқиқни бузиб мамлакатни тарк этгани учун 30 йилгача қамалиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганди. Гуайдо 23 январда ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилганди. Ўшандан бери мамлакатда сиёсий инқироз давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Гуайдо Венесуэлага қайтишини маълум қилди