22:55 / 03.03.2019
5 791

Россиялик сўз устаси Петросян собиқ хотинини уйдан ҳайдаб чиқара олмаяпти

Россиялик сўз устаси Петросян собиқ хотинини уйдан ҳайдаб чиқара олмаяпти
Кўпчиликка маълум, россиялик сўз усталари Евгений Петросян ва Елена Степаненко ўтган йил кузида расман ажрашишган. Уларнинг ажрашишига гўёки Петросян ўзидан анча ёш қиз билан учрашиб юриши сабаб қилиб кўрсатилди. Степаненко собиқ эрига тегишли барча хусусий мулк ва банклардаги пулларгача тортиб олиш учун анча тер тўкди.

Аммо уддасидан чиқа олмади. Петросяннинг адвокатлари кучли чиқиб қолди. Ҳозир эса Москвадаги Степаненко яшаб турган, аслида собиқ эрига тегишли квартирадан собиқ эр собиқ хотинини ҳайдаб чиқара олмаяпти. Петросян Степаненко яшаб туришига қарши эмасди. Фақат коммунал тўловларни тўлаши шартлигини адвокатлар орқали уқтирганди. Елена Степаненко тўловларни амалга оширишдан ҳам, квартирани бўшатиб қўйишдан ҳам бош тортди.

Энди Петросян собиқ рафиқаси яшаб турган ҳолда квартирани ижарага бериш ниятида эканини айтиб ўтди. Шундай қилса, коммунал хизматдан йиғилиб қолган қарзлар тезроқ тўланиши таъминланаркан.
Эслатиб ўтамиз, бу икки сўз устаси бирга яшаган даврда коммунал хизматлар учун тўланадиган ҳақ миқдори деярли 1 миллион рублга етиб қолган экан.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик сўз устаси Петросян собиқ хотинини уйдан ҳайдаб чиқара олмаяпти