Publishers Clearing House marketing компанияси шартларига кўра ғолибга умрининг охиригача 5000 доллар миқдорида ютуқ тўланиш шарти билан тотализатор-лотерея ўйинини ўтказди, дея хабар беради Дарё.
Яқинда компания ғолибнинг номини эълон қилди, аёл Нью-Йоркдан. «Forever» SuperPrize деб номланган ўйин ҳақида компания 28 февраль куни эълон қилди. Худди шу куни лотерея вакиллари Кристал Кроуфордга ғолибни табриклашга борган.
Қизиғи шундаки, ҳафтасиги 5000 долларни фақат Кристал олмайди, лотерея шартларига кўра, у вафотидан кейин ҳам ҳар ҳафтада ушбу суммани оладиган кишини танлаши керак бўлади.
«Мен бундай бўлиши мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим» — деди Кроуфорд.
Унинг сўзларига кўра, Кристал йиллар давомида ушбу лотереяни ўйнаб келмоқда, лекин буни амалга ошмас орзу деб ҳисоблаган.
Аёл ўзининг режалари ҳақида гапириб берди: у биринчи чекни янги тишларга сарфлайди. Шунингдек Кроуфорд ўғлининг коллежда таълим олиши учун пул йиғишни режалаштирмоқда.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради