18:20 / 04.03.2019
5 136

Лас-Вегасдаги меҳмонхонада бир кеча тунаш 100 минг доллар туради

Лас-Вегасдаги меҳмонхонада бир кеча тунаш 100 минг доллар туради
Буюк Британиянинг энг бой рассоми Дэмьен Херст Лас-Вегаснинг машҳур Palms казиноси меҳмонхонасида хона дизайнини яратди, дея хабар беради «Дарё».
Ушбу хонада бир кеча тунаш 100 минг доллар туради, казино мижозга 1 миллион доллар чегарасида кредит линияси очиб берган тақдирда эса бепул.

Дэмьен Херст томонидан ишлаб чиқилган Palms минорасининг юқори қисмида жойлашган 836 квадрат метрли икки қаватли апартамент «ушбу масштабдаги замонавий санъат коллекциясининг» ягона нусхаси саналади.

Фото: «ForumDaily»
Херст, Лос-Анжелесга қарайдиган осма мозайкали ҳовузни ўз ичига олган хонани лойиҳалаш учун Bentel & Bentel архитектура фирмаси билан ишлаган. Британиялик рассом хона дизайнини яратиш учун олтита асар яратган.

Ушбу хонада иккита ётоқ, Venus рангли мармар ва махсус Лас-Вегас кафеллари билан қурилган ҳаммом бор. Унда ақлли уй принципига асосланган бошқарув автоматизацияси мавжуд.

Меҳмонхона хизматидан фойдаланаётган меҳмонга хизмат кўрсатиш учун ҳайдовчи билан автомашина берилади, концерт зали, тунги клуб, жаҳон классидаги овоз ёзиш студияси ва курортда фойдаланиш учун 10 000 доллар миқдоридаги кредит тақдим этилади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас — меҳмон махсус терапевтик туз хонасида дам олиши, гидротерапеяли ҳаммом қабул қилиши, икки массаж хонасидан, энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган фитнес-маркази хизматидан фойдаланиши, 8 нафар дўстини ошхонада ёки 17 кишилик барда 24 соат давомида меҳмон қилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лас-Вегасдаги меҳмонхонада бир кеча тунаш 100 минг доллар туради