Москвада украиналик аёл ўзбекистонлик эркакни пичоқлаб ўлдирди

  • 04 март 2019, 20:51
  • 4 155
  • Дунё
  • Москвада украиналик аёл ўзбекистонлик эркакни пичоқлаб ўлдирди
    Москва шаҳрида украиналик аёл ичкиликбозлик пайтида Ўзбекистон фуқаросини пичоқлаб қўйди, деб хабар берди Sputnik.

    Нашрнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбасининг хабар қилишича, Москва шаҳрининг Ғарбий маъмурий округида мигрантни пичоқлашда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган.

    Полиция ходимлари 1984 йилда туғилган украиналик аёл ва 1978 йилда туғилган ўзбекистонлик мигрант ўртасидаги жанжал спиртли ичимлик истеъмол қилишдан сўнг юзага келганини аниқлашди. Дастлабки хабарларга кўра, аёл қўлидаги ўткир предметни ўз шеригинининг кўкрагига санчади.

    Жароҳатланган шахс шифохона олиб борилади, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан ўша ерда вафот этади.
    Ҳозирда жиноятчи қўлган олинган. Терговчилар содир бўлган ҳодисанинг тафсилотларини аниқлаштиришмоқда.

    » » Москвада украиналик аёл ўзбекистонлик эркакни пичоқлаб ўлдирди